Энди U23 Осиё кубоги ҳар икки йилда ўтказилмайди!

Chery Tigo 7 PRO

Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида ОФК мусобақалар қўмитасининг 3-йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда бир нечта масалалар кўриб чиқилди. Улардан энг асосийси, қўмита 2028 йилдан бошлаб U23 Осиё кубогини икки йилда эмас  4йилда бир марта ўтказишга қарор қилди. Бу ҳар олимпиада циклига тўғри келади.

ФИФА U17 жаҳон чемпионати эса икки йилда эмас , ҳар йили ўтказиш белгиланди.

Бундан ташқари 2025 йилги U20 Осиё Кубоги мезбонлиги Хитойга, ОФК 2025 йилги U17 Осиё Кубоги эса Саудия Арабистонига топширилди.

Янги мусобақалар Қўмита ОФК Чемпионлар Лигаси Elite (ACL Elite), AFC Chempions Leaguye Two (ACL Two) ва ОФКнинг 2024/25 йилги мусобақалар регламентини ҳам тасдиқлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!