Энди улар “Челси”га керак эмас!

“Челси” молиявий фэйр-плей талабларига мослашиш учун таркибини тозалашига тўғри келади. “Аристкратлар” кейинги пайтда трансферларга энг кўп пул сарфлаган жамоага айланиб улгурди. Бироқ кутилган натижадан дарак йўқ.

Англия матбуоти “Челси” мутасаддилари ёзда қутилишга ҳаракат қиладиган дастлабки беш футболчи номини аниқлади.

Нони Мадуэке. Жорий мавсумда бошланғич таркибда атиги тўрт маротаба майдонга тушди. Нони  Англия U21 терма жамоасининг сўнгги иккита ўйинида учта гол ва иккита ассист муаллифи бўлганига қарамай, клубда ишлари юришмаяпти.

Раҳим Стерлинг. Тажрибали футболчига барқарорлик етишмаяпти. Машҳур ўйинчи ёзда Саудия Арабистонига йўл олиши кутиляпти.

Трево Чалоба. Бош мураббий Маурисио Почеттино янги йилдан кейин Трево Чалобага имконият бериб кўрди. Футболчи кутилган даражада ўйнай олгани йўқ.

Конор Галлахер. Клуб тарбияланувчисининг келажаги кўп муҳокама қилинди. Гарчи бу ўйинчи мухлислар ёқимтойи ҳисобланса-да, клуб уни молиявий талаблардан келиб чиқиш сотиб юбормоқчи.

Тьяго Силва. 39 ёшли футболчининг “Стэмфорд Бриж”даги фаолияти охирлаб бормоқда. Ҳимоячига янги шартнома берилмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!