Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Мени кутманглар! Эндрик ўтмайдиган икки клуб номи маълум бўлди

Бу трансфер бўлмайди

Қишки трансфер ойнасида «Реал» ҳужумчиси Эндрик жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар кучаймоқда. 20 ёшли бразилиялик футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истагани учун бу вариант реал деб баҳоланмоқда.

Сўнгги ойларда Эндрик номи бир қатор клублар билан боғланди. Жумладан, Лондоннинг «Арсенал» ва Лиссабоннинг «Спортинг» жамоалари эҳтимолий манзил сифатида тилга олинган эди. Бироқ The Athletic нашри ёзишича, бу икки клуб вариант сифатида кўриб чиқилмаяпти.

«Эндрикнинг «Спортинг» ёки «Арсенал» сафига ўтиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу маълумотни вазиятдан хабардор бир нечта манба тасдиқлади», – дея таъкидланади мақолада.

Transfermarkt портали маълумотига кўра, Эндрикнинг бозор қиймати 40 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ