Эндрик: "Неймар мендан анча кучли"
Bilolbek Imomov
Ёш футболчи Неймар билан солиштиришлари ҳақида гапирди
Эндрик ўзини Неймар билан солиштиришларга қарши эканини билдирди.
Аввалроқ "Реал"га тегишли бўлган 19 ёшли ҳужумчи "Лион" сафида илк 3 ўйинда 4 та гол уриб, клуб тарихида статистика юритила бошланганидан бери энг яхши стартни қайд этган эди.
"Неймар билан солиштиришлар? У Францияга келганида аллақачон фавқулодда даражадаги футболчи эди ва ажойиб ишларни қиларди.
Ҳар бир ўйинда дриблинглар, голлар ва голли узатмалар бор эди.
Илтимос, мени у билан солиштирманг. Неймар мендан анча кучли", — деди Эндрик.

Изоҳлар (0)