Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Эндрик, секин нарсаларингни йиғиштир!

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Моуриньога бу футболчи керак эмас

«Реал» таркибидаги ёш истеъдод жамоани тарк этиши мумкин. Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоага яқинда қўшилган ёш бразилиялик ҳужумчи Эндрикка ҳозирча тўлиқ ишонч билдирмаётгани хабар қилинмоқда. 

Бу ҳақда Topskills Sports UK манбаси маълумот берди.

Манбага кўра, Эндрик қишки трансфер ойнасининг ўзидаёқ жамоани тарк этиши эҳтимоли бор. «Реал» мутасаддилари футболчини ижарага бериб туриш ёки умуман сотиб юбориш вариантларини кўриб чиқишга тайёр.

Қизиғи шундаки, ёш ҳужумчига Англиянинг етакчи клубларидан бири — «Ливерпуль» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Англия клуби унинг трансфери бўйича музокараларга киришиши мумкинлиги айтилмоқда.

Эндрикнинг «Реал» билан тузган меҳнат шартномаси 2030 йил ёзигача амал қилади. Аммо шу мавсумда у мадридликлар таркибида бор-йўғи битта ўйинда майдонга тушишга муваффақ бўлди, холос.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ