Эндрю Аспиналл: "Мени фақат Томнинг соғлиги қизиқтиради"

  • 02.09.2025 15:39
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA

Оғир вазн тоифасида (120 кг) UFC чемпиони Том Аспиналлнинг отаси Эндрю Аспиналл ўғлининг карьерасини тугатишини истамоқда.

"Мени фақат унинг карьерасини қачон тугатиши ва соғлиги қизиқтиради. Том ҳали-ҳамон ўзини исботлашни хоҳлаяпти ва мен уни бу борада қўллаб-қувватлайман. Бироқ агар ўзи хоҳласа, эртагаёқ карьерасини якунлаши мумкин. Мен бундан афсусланмайман", — деди Эндрю Аспиналл "TNT Sports" га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 25 октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтадиган "UFC 321" турнирида Том Аспиналл ўз камарини франциялик Сирил Гандан қарши ҳимоя қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!