Энг гўзал атлетикачи қиз Холандни дуэлга чақирди

Германиялик енгил атлетикачи Алиса Шмидт тезкорлик масаласида “Манчестер Сити” юлдузи Эрлинг Холанд билан беллашиб кўрмоқчи.

Алиса Шмитд турли манбалар томонидан энг латофатли енгил атлетикачи экани эътироф этиб келинади.

Журналистлар Алисадан югуриш бўйича Эрлинг Холанд билан беллаша олиши ҳақида сўрашди.

- Буни билмайман. Балки беллаша оларман. Ўйлашимча, 400 метрга югуришда буни уддалаш мумкин Лекин 200 метрга югуришда уни ютиш қийин бўлади.

Агар бу дуэль қачондир ташкил қилинса, мен Эрлинг Холанд билан рақобатлашишга тайёрман, - деди Алиса Шмитд.

2020 йили Алиса “Боруссия Дортмунд”нинг фитнес-мураббийи бўлган. Ўшанда у Германия терма жамоаси марказий ҳимоячиси Матс Хуммельс билан 400 метр масофага мусобақалашиб, футболчидан ўзиб кетган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!