Энг машҳурлари экан! Англия термасидаги ўғрилик қурбонлари маълум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Журналист Крейг Ҳоуп (Daily Mail) маълумотига кўра, Англия миллий жамоаси жаҳон чемпионати давомида нохуш ҳодисага дуч келган. Терма жамоанинг катта миқдордаги машғулот анжомлари ўғрилаб кетилган.

Хабар қилинишича, йўқолган буюмлар орасида жамоа етакчилари бўлган Ҳарри Кейн ва Жуд Беллингемнинг бутсалари ҳам бор.

Бундан ташқари, Англия терма жамоасининг деярли барча машғулот тўплари ҳам ўмарилган. Натижада жамоа ихтиёрида атиги битта тўп қолган.  Шунингдек, бош мураббий Томас Тухель штаби фойдаланадиган тактик доска ва бошқа техник жиҳозлар ҳам йўқолган.

Бу ҳолат жамоанинг турнир ўйинларига тайёргарлигига қўшимча муаммолар келтириб чиқариши мумкин. Манба маълумотига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар аллақачон тергов ишларини бошлаган.

Асосий гумондорлар сифатида Англия терма жамоаси анжомларини ташиш билан шуғулланган ҳайдовчилар кўриб чиқилмоқда.

Ҳозирча Англия футбол ассоциацияси мазкур воқеа бўйича расмий баёнот бермаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!