Энг олийжаноб футболчи
“Барселона”нинг собиқ футболчиси Андрес Иньеста профессионал футболчилик фаолиятини расман якунлаганини эълон қилган эди.
Испаниялик ярим ҳимоячи футболни энг намунали ва тартибли ўйинчи сифатида тарк этди. Андрес 22 йил давом этган фаолияти давомида профессионал даражада 1016 та учрашувда иштирок этган ва бирор маротаба қизил карточка олмаган.
40 ёшли Иньеста 2002-2018 йиллар давомида “Барселона”да тўп тепган. Кейин беш йил Япониянинг “Виссел Кобе” клубида ўйнади.
Испаниялик плеймейкернинг сўнгги жамоаси Бирлашган Араб Амирликларининг “Эмирейтс” клуби бўлди.
Иньеста Испания терма жамоаси сафида 131 та учрашувда 13 та гол урган, жаҳон ва икки бор Европа чемпионлигини қўлга киритган.
Фикрлар