Энг яхши дарвозабон аниқланди
Give Me Sport экспертлари ҳозирги кундаги энг кучли дарвозабонлар рейтингини эълон қилишди. Мутахассислар “Ливерпуль” посбони Алисон Бекерни энг кучли дарвозабон деб топишди. Иккинчи ўрин, “Реал” голкипери Тибо Куртуага берилди. Топ учликни “Астон Вилла” сардори Эмилиано Мартинес ёпиб берди.
Топ-20 таликка Давид Райа, Ян Облак, Эдерсон, Андре Онана, Диего Кошта, Ян Зоммер, Мануель Нойер, Жанлуижи Доннарумма, Грегор Кобел, Майк Менян, Лукаш Градецкий, Унаи Симон, Марк-Андре тер Штеген, Гилиермо Викарио, Георгий Мамардашвили, Жордан Пикфорд ва Куивин Келлехер каби дарвозабонлар киришди.
Фикрлар