Енгил атлетикачи Зарипова Шаҳрибону Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

BEPUL PROPAN

Айни дамда Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида Енгил Атлетика бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Қувонарлиси шундаки, ушбу нуфузли чемпионатда Қашқадарё вилоятининг Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ўқувчи-спортчиси Шаҳрибону Зарипова чемпионатнинг босқон улоқтириш бўйича баҳсларида 56.85 м натижа кўрсатиб Осиё чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.

Ушбу медал Ўзбекистон делегациясининг Осиё чемпионатидаги илк медали ҳисобланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!