Енгил вазнда дунёнинг энг яхши боксчиси ким? Тедди Атлас жавоб берди

Машҳур бокс мураббийи Тедди Атлас дунёнинг энг яхши енгил вазн(61,2 кг)ли  боксчиси кимлигини айтди.

“Жервонта Дэвис енгил вазн тоифасида энг яхши боксчи. Ҳозир у ўзининг энг юқори спорт формасида. Дэвис жуда кучли зарба эга бўлишига қарамасдан, рақибни тузоққа илинтира олади ва ўз вақтида тўғри ҳаракатланади. Сабр лозим бўлганда сабр қилади. Унда боксчи учун керакли бўлган ҳамма нарса бор”, — дея Атлас сўзларини келтиради ProBox TV.

Маълумот учун, Жервонта Дэвис 29 ёшда. Америкалик профессионал сифатида 2013 йилда дебют қилган. Унинг ҳозирги натижаси – 30-0, 28 КО.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!