Енгилмас жамоа топилди

“Црвена Звезда” уй учрашувларини мағлубиятсиз ўтказиш бўйича жаҳон рекордини янгилади.

Сербиянинг энг машҳур клуби 2018 йилнинг апрель ойидан бери ўз мухлислари кўз ўнгида ҳали бирор маротаба ютқазгани йўқ.

Мағлубиятсиз серия 122 та учрашувни ташкил қилди ва янги рекорд сифатида қайд этилди. Аввалги рекорд натижа “Реал”га тегишли эди.

Мадридликлар 1957-1965 йиллар давомида ўз майдонида кетма-кет 121 та учрашувда мағлубият нималигини билмай келган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!