Энтони Гордоннинг "Барселона" билан шартнома имзолаши кечикмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Яқин вақт ичида Энтони Гордон расман “Барселона” футболчисига айланиши кутилмоқда. Бироқ инглиз футболчисининг шартнома имзолаш жараёни ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар сабаб кечикди.

Бу ҳақда журналист Альфредо Мартинес ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилди.

“Битим хавф остида эмас, аммо трансфер бироз кечикади ва шартнома имзоланиши яна тахминан бир соатга қолдирилди”, — деб ёзди Мартинес.

Аввалроқ 25 ёшли вингер клублар ўртасида келишувга эришилганидан сўнг тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтгани хабар қилинган эди. Шунингдек, трансфернинг молиявий шартлари ҳақида ҳам маълумотлар тарқалган.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” 2025/2026 йилги мавсумда Испания Ла Лигаси ва мамлакат Суперкубогида ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!