Энтони Жошуа фаолиятини қачон якунлайди?

 IBF, WBA, WBO, IBO йўналишлари бўйича собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа қачон боксдаги фаолиятини қачон якунлашини айтди. 

“Бу асосан жисмоний ҳолатимга боғлиқ. Лекин менимча, яна бир неча йил бемалол жанг қила оламан. Айни дамда эса жуда яхши формадаман, кўп спарринглар ўтказяпман. Хозирда мени қийнаётган энг катта савол: жангларга руҳий жиҳатдан қанча вақтда тайёр бўлишим" , - дея британиялик боксчининг сўзларини келтирди DAZN. 

Эслатиб ўтамиз, Энтони (28-3, 25 КО)  21 сентябрь куни Даниэль Дюбуа(21-2, 20 КО)га қарши рингга кўтарилади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!