Энтони Жошуа Перейрани боксда кўришни хоҳлайди, Алекснинг ўзи бунга нима дейди?
Супер оғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа ярим оғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Алекс Перейрага ўзини боксда синаб кўришни маслаҳат берди.
“Алекс Перейра бир кун келиб боксда дебют қилиши керак”, – деб ёзди британиялик ижтимоий тармоқда.
Бразилиялик спортчи Энтонига дарҳол жавоб берди:
"Сизнинг шундай фикрда бўлганингиздан фахрланаман. Бу менинг орзуим бўлган. Аммо ҳозир 37 ёшдаман ва энди боксда катта ютуққа эриша олмаслигим аниқ, лекин сиз мени ким билан жанг қилишимни тавсия қиласиз?"
Фикрлар