Энцо Фернандес "Реал"га ўтиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди

"Челси" ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес "Реал Мадрид"га эҳтимолий трансфери ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

"Ростини айтсам, ҳозирча бу борада ҳеч нарса йўқ. Ҳеч қандай музокаралар олиб борилаётгани йўқ. Мен ҳозир "Челси'"ва мавсумнинг қолган қисмига эътибор қаратганман. Жаҳон чемпионатидан кейин нима бўлишини кўрамиз", — деди Фернандес. Унинг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо келтирган.

Маълумот учун, жорий мавсумда аргентиналик футболчи барча мусобақалар доирасида "аристрократлар" сафида 46 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!