Энцо Фернандес: “Терма жамоада сардорлик боғичини тақиш мен учун катта шараф”
"Челси" ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес Аргентина терма жамоасининг келажакдаги сардори бўлишга тайёр эканлигини айтди.
"Албатта, Аргентина терма жамоаси сардори бўлишни орзу қиламан, бироқ бу қарорни мен эмас жамоа мураббийлари қабул қилади. Бу воқеа қачон амалга ошиши мумкинлигини айтолмайман. Терма жамоада сардорлик боғичини тақиш мен учун катта шараф",- деди 24 ёшли ярим ҳимоячи "Give Me Sport" нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси 2026 йилнинг ёзида Жаҳон чемпионлиги унвони ҳимоя қилишади ва терма жамоанинг ҳозирги сардори Лионель Месси ҳисобланади.



Фикрлар