Энцо Мареска “Реал”ни бошқарадими?
2026 йилнинг 1 январь куни “Челси” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган италиялик мутахассис “Реал”ни бошқариш имкониятига эга бўлиши мумкин.
Тажрибали мутахассис номзоди “Қироллик клуби” бош мураббийлик учун кўриб чиқаётганлар рўйхатига киритилди.
Бу ҳақда Sky Sport Germany хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Қироллик клуби” раҳбарияти учун энг афзал вариант ҳали ҳам Зинедин Зидан бўлиб турибди. Бироқ франциялик мутахассис билан “Реал” президенти Флорентино Перес ўртасидаги муносабатлар аввалгидек мустаҳкам эмас. Шунингдек, Зидан 2026 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг Франция терма жамоасини бошқаришни истаяпти.
Энцо Мареска 2024 йил июлидан 2026 йил январигача “Челси” бош мураббийи лавозимида ишлаган. Унинг қўл остида лондонликлар Конференциялар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган.



Фикрлар