
Энцо Мареска Стерлинг ва Дисаси вазияти ҳақида гапирди
Илгари Англия футболчилар касаба уюшмаси "Челси" футболчилари Рахим Стерлинг ва Аксель Дисасининг жамоа машғулотларидан четлаштирилгани юзасидан хавотирланган эди.
Ушбу вазиятга эса "аристократлар" мураббийи Энцо Мареска ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, вазиятни тўлиқлигича очиб берди.
"Бу нафақат "Челси"га, балки дунёдаги барча клубларга тааллуқли масала. Қачонки бирор сабабга кўра ўйинчи ва клуб ўртасида келишув бўлмаса, сиз футболчига машғулот қилиш учун шароит яратасиз.
Отам 75 ёшда ва 50 йил давомида тунда соат иккидан эрталаб ўнгача балиқчи бўлиб ишлаган. Мана бу чинакам қийин вазият, футболчининг майдонга чиқмаётгани эмас", – дея таъриф бериб ўтди лондонликлар бош мураббийи.
Фикрлар