Энцо узр сўраб чиқди

CHERY AUTO

"Челси" ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес Франция терма жамоаси манзилига айтилган фикрлар учун узр сўраб чиқди. 

"Ғалабани нишонлаш чоғида инстаграм саҳифамдаги видео учун чин дилдан узр сўрайман. Қўшиқда ҳақоратли гаплар мавжуд ва уларни оқлаб бўлмайди. 

Мен ҳар қандай камситишга қаршиман ва Америка кубогидаги ғалабамизни нишонлаш чоғида эйфорияга берилганим учун узр сўрайман. Бу пост, бу эпизод ва сўзлар менинг фикрим ёки характеримни акс эттирмайди. Мен жуда афсусдаман",
- деди "аристократлар" футболчиси. 


 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!