Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Энцо Фернандес трансфери ҳал бўлди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Жуда қиммат савдо бўлди

Лондоннинг «Челси» клуби ва Аргентина терма жамоаси яримҳимоячиси Энцо Фернандес яқин кунларида жамоасини ўзгартиради ва «Манчестер Сити» сафига қўшилиши кутилмоқда.

TyC Sports хабарига кўра, манчестерликлар ва «Челси» раҳбарияти 25 ёшли аргентиналик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришган. Маълумотларга қараганда, «Манчестер Сити» Энцо Фернандес учун 140 миллион евро тўлайди. 

Ярим ҳимоячи «шаҳарликлар» билан 2032 йил ёзигача мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолайди. Таъкидлаш жоизки, Энцо 2023 йилдан буён лондон клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Энцо Фернандес Англия чемпионатида «Челси» таркибида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ