Эрдўған УЕФАдан нега норози?
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия терма жамоаси ҳимоячиси Мерих Демиралнинг УЕФА томонидан жазоланиши эълон қилинганидан кейин баёнот берди.
Аввалроқ, футболчи Европа чемпионатининг 1/8 финалида Австрия терма жамоасига қарши учрашувда (2:1) шов-шувли ишораси учун икки ўйинга дисквалификация қилинган эди.
- Ташқи ишлар вазирлигимиз Германия расмийларини вазирликка чақирди. Айни пайтда зарур чоралар кўрилмоқда, — дея Эрдўғаннинг Х ижтимоий тармоғида сўзларидан иқтибос келтирди туркиялик журналист Ягиз Сабунчуоғлу.
Эслатиб ўтамиз, воқеа "Евро-2024" 1/8 финали доирасидаги Австрия ва Туркия терма жамоалари ўртасидаги учрашув (1:2) вақтида юз берганди. Бу ўйинда Демирал дубл қайд этди. Футболчи голни нишонлаш чоғида турк миллатчиларининг ишорасини қўллаган.
Фикрлар