Эрик тен Хаг “Манчестер Юнайтед”ни “Аякс”га айлантиряпти
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг жойини сақлаб қолганидан кейин таркибни ўзига мослаштиришга уринмоқда.
Нидерландиялик мутахассис танловига эътибор қаратсак, у ўз мамлакати футболидан етишиб чиққан ўйинчиларга кўпроқ эътибор қаратмоқда.
Эрик тен Хаг клуб хўжайинларидан “Вест Хэм” ярим ҳимоячиси Эдсон Альваресни олишни сўради. Бу футболчи бир пайтлар “Аякс”да Эрик тен Хаг қўл остида тўп тепган.
26 ёшли мексикалик футболчи “Аякс”даги фаолиятидан кейин ўтган мавсум Англия премьер-лигасига кўчиб ўтганди.
Эрик тен Хаг Альваресдан ташқари Френки де Йонг ва Маттейс Де Лигт каби илгари “Аякс”да ўзи билан ишлаган футболчиларни ҳам Манчестерга олиб келишга уринмоқда.
Фикрлар