Эрик тен Хаг сирни очиб қўйгани хўжайинларни жумбушга келтирди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жамоа бош мураббийи Эрик тен Хагнинг қилмишидан жумбушга келди.

The Sun нашрининг ёзишича, клуб хўжайинларига Эрик тен Хаг Нидерландия телевидениесига берган интервьюда клуб билан музокаралар тафсилотини очгани ёқмаган.

54 ёшли мутахассис интервьюда “Юнайтед” вакиллари у дам олаётган Ибица шаҳрига келиб, ҳамкорлик масаласида музокара қилганини, улар бошқа мураббийлар билан ҳам гаплашганидан кейин ўзи билан ҳамкорлик қилишни маъқул кўришганини айтган.

Эрик тен Хагнинг амалдаги шартномаси келаси мавсум охирида якунланади. Клуб битимни 2027 йилгача узайтиришни таклиф қиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
24/06/2024 11:19
Жумбуш нима. Каердан топосизлар бумага лугатни