Эркин кураш: Афсуски, Жаҳонгирмирзо Туробов ҳам ютқазди
Эркин курашчимиз Жаҳонгирмирзо Туробов жаҳон чемпионатидаги илк баҳсида ғалаба қозонгани борасида хабар бериб ўтган эдик. Афсуски, 1/16 финал босқичида мўғулистонлик Бекбаяр Эрденебатга 6:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Энди барча умид Мўғилистон курашчисида қолди. Агар, қолган учрашувларда ҳам муваффақиятли иштирок этиб, финалга чиқа олсагина Туробовда бронза медали учун ўтиш баҳсларида иштирок этиш имконияти пайдо бўлади. 65 кг да гиламга чиққан вакилимиз Темуржон Усмоноҳунов эса жаҳон чемпионатидаги иштирокига якун ясади. Чунки, уни мағлубиятга учратган хитойлик Шао Хуа Янг ҳам кейинги босқичда мағлубиятга учради.
Фикрлар