Эркин кураш: Оғир вазн тоифасидаги полвонимиз ҳам омадсизликка учради
125 кгда гиламга чиқаётган юртдошимиз Ҳасан Раҳимов ҳам афсуск омадсизликка учради. У 1/4 финал босқичида жуда кучли, таъбир жойиз бўлса, ғолиблик учун асосий даъвогар туркиялик Таха Оқгул билан баҳс олиб борди. Жуда кескин ўтган беллашувда туркиялик курашчи тажриба бобида ҳамюртимиздан устунлик қилди ҳамда 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ҳамюртимизда Олимпиада йўлланмасини олиш ҳамда бронза медалини қўлга киритиш имконияти юқори. Чунки, туркиялик полвон кейинги босқичда хитойлик рақибини мағлубиятга учратса бўлди. Юртдошимиз ўтиш баҳсларида иштирок этади.
Фикрлар