Эркин кураш: Рашид Қурбонов бугун бронза учун гиламга чиқади

Спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида 79 кг вазндаги ҳамюртимиз бугун, бронза медали учун гиламга чиқади. У кеча бўлиб ўтган баҳсларда эронлик ҳам Арманистон вакилини мағлуб этиб, 1/2 финал босқичига чиққан эди. Лекин юртдошимиз ушбу босқичда АҚШ вакили Кайл Дугласга 6:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Энди, ўтиш баҳсларидан муваффақиятли ўтган курашчи билан чемпионат соврини учун баҳс олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!