Эрлинг Холанд : "Ҳаётдаги энг ҳаяжонли саёҳат"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги иштирок ҳақида фикр билдириб, ушбу мусобақани ўз ҳаётидаги «энг катта саёҳат» деб атади. У бунга, ҳатто Англияга қарши чорак финалдаги оғир мағлубиятга қарамай, шундай баҳо берди.

«Бу ҳаётимдаги энг завқли ҳафталар ва энг ҳаяжонли саёҳат бўлди. Ҳаммаси шунчалик нереал эдики, ҳали ҳаммасини тўлиқ англаб етиш қийин. Бироз бўшаб қолгандек ҳис қиласан. Охирги 40 кунни тезда кўз олдингдан ўтказсанг, бу мутлақо ақл бовар қилмас давр бўлди. Ҳаммаси ажойиб ўтди. Майдондаги ўйинлар — алоҳида гап. Бразилия устидан қозонилган ғалаба — умуман бошқа нарса. Лекин, менимча, энг кўп таъсир қилган жиҳат шуки, биз Норвегия номини бутун дунёга янгратдик. Ўйлайманки, бу Норвегияни ҳам, мени ҳам ўзгартирди. Бундай нарсани англаб етиш осон эмас… Охирги олти ҳафта худди бир томоша ёки аттракционда юргандек ўтди — чунки жуда кўп воқеалар, жуда кўп таассуротлар, жуда кўп ҳис-туйғулар бўлди! Бу авлод футболчилари ҳақиқатан ҳам ажойиб. Умид қиламанки, бизнинг йўлимиз Норвегиядаги ёшларга илҳом беради, уларга Норвегия терма жамоаси либосида дунёдаги энг катта саҳнада тўп суриш мумкинлигини кўрсатади», — дея Холанднинг сўзларини келтиради Goal нашри.

Эслатиб ўтамиз, Норвегия терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштирокини чорак финалда тўхтатди. Жамоа Англияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!