Эрон бош мураббийи: "Мендан Ўзбекистон ҳақида савол сўраманг!"

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида саралаш учрашувлари ўтказилишидан хабарингиз бор. Унда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Эрон, Афғонистон ва Гонгконг жамоаларига қарши тўп тепади. Мазкур ўйинлар олдидан Эрон термаси бош мураббийи Риза Инаяти матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Авваломбор, ассалому алайкум. Матбуот анжуманида иштирок этаётган барчага раҳмат. Эрон учун барча мусобақа бирдек қийин кечади. Биз осон турнирларни ўтказмаймиз. Биринчи баҳс Гонгконг билан бўлади. Ушбу ўйин биз учун муҳим. Ғалаба катта имкониятлар эшигини очади. 

Биз ҳозир бор эътиборимизни Гонгконг билан кечадиган учрашувга қаратамиз. Кейин эса Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида бош қотирсак бўлади. Ишонтириб айтаманки, гуруҳдаги барча рақиблар учун алоҳида режаларимиз бор. 

Гонгконг биз учун янгилик қилиши мумкин бўлган жамоа. Уларни қисман ўрганиб чиқдик. Терманинг ўйини тактик томонлама тушуниб бўлмас даражада экан. Жуда чалкаш ва ўзгарувчан терма. Маълумотлар ҳам биз ўйлаган даражада кўп эмас. 

Ўзбекистон футболи ривожланиб бормоқда. Буни барча яхши билиб турибди. Шунга қарамай, мендан Ўзбекистон ҳақида савол сўраманг. Сабаби, бу матбуот анжумани Гонгконг билан ўйин олдидан бўлиб ўтмоқда. Шундай экан, саволлар ҳам Гонгконг ҳақида бўлгани ўринли, менимча", - деди мутахассис.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!