Эрон чемпионати. "Персополис" ўз уйида "Малаван"ни мағлуб этди

Эрон чемпионати 23-туридан ўрин олган "Персополис" - "Малаван" баҳси бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Учрашувдаги ягона гол Исса Алекасир томонидан киритилди. Легионеримиз Остон Ўрунов асосий таркибда майдонга тушди ва 84-дақиқада захирага олинди. 

Шу тарика, Теҳрон клуби ўз очколари сонини 49 тага етказиб олди ва "Истиқлол"ни қувишда давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!