Эрон Жаҳон чемпионатида иштирок этади!
ФИФА президенти Жанни Инфантино Эрон терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этишини тасдиқлади.
“Эрон жаҳон чемпионатида ўйнайди. Албатта, АҚШда ҳам майдонга тушади.
Сабаб жуда оддий — биз бирлашишимиз, инсонларни бирлаштиришимиз керак. Футбол бирлаштиради”, — деди Инфантино.
Маълумот учун, мундиал 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Фикрлар