Эрон ЖЧ-2026да иштирок этмайди
Эрон спорт вазири Аҳмад Доньямалий миллий терма жамоанинг АҚШ, Мексика ва Канадада ўтказиладиган 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этмаслигини айтди.
"Коррупцияга ботган ҳукумат бизнинг етакчимизни ўлдирганидан кейин Жаҳон чемпионатида иштирок этишимиз учун асос ҳам қолмади.
Эронга қарши шафқатсиз ҳаракатлар фонида — сўнгги саккиз ёки тўққиз ой ичида бизга икки марта уруш очилди. Натижада, минглаб ватандошларимиз ҳалок бўлди.
Шу сабабли бундай шароитда чемпионатда қатнашиш имконияти мутлақо йўқ", — дея амалдорнинг сўзларини келтирди TV2.
Эслатиб ўтамиз, форслар ЖЧ-2026да “G” гуруҳидан ўрин олишган эди. Ушбу гуруҳда Бельгия, Миср ва Янги Зенландия терма жамоалари ўрин олишган.
Фикрлар