Эрон ЖЧ саралаши олдидан халқаро турнирда ғалаба қозонди
Октябрь ойидаги ФИФА кунларида Эрон терма жамоаси Иорданиядаги халқаро мусобақада иштирок этди. Ушбу кичик турнирда форслардан ташқари Қатар, Ироқ ва мезбон Иордния терма жамоалари иштирок этишди. 13 октярбрь куни ярим финал учрашувида Эрон Иордания устидан 3:1 ҳисобида зафар қучган бўлса, Қатар пенальтилар серияси кўра Ироқни мағлуб этди. Шу тариқа, Эрон ва Қатар жамоалари финалга йўл олишди. Мезбонлар эса 3-ўрин учун баҳсда ироқликлар билан рўбаро келадиган бўлди.
Бугун, 17-октярбь куни 3-ўрин учун кечган ўйинда Иордания Ироқ терма жамоасига ютқазди. Асосий вақтда кучлар тенг (2:2) келгач, ғолиб номи "футбол лотереяси" (5:3, Ироқ фойдасига) орқали аниқланди. Финал учрашувида эса Эрон Қатарга ҳеч қандай имконият қолдирмади - 4:0.
ЖЧ-2026 Осиё қитъаси 2-саралаш босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган форслар расмий ўйинлар олдидан халқаро мусобақада ғалаба қозонишди. 16 ноябрь куни Эрон ТЖ Теҳронда Гонг Конгни қабул қилса, 21 ноябрда Тошкентда вакилларимиз билан куч синашади.
Фикрлар