Эрон мураббийи: "Катанецнинг ўйин услуби ҳақида маълумотлар билан танишиб чиқдик"

Эртага Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаши доирасида Эронга қарши майдонга тушади. Ушбу беллашув олдидан эронликлар ёрдамчи мураббийи матбуот анжуманида иштирок этди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Мураббий:Хайрли кун барчага! Бугун матбуот анжуманида бош мураббийимиз Амир Галенои иштирок эта олмади. Чунки у бетоб бўлиб қолди. Ўзбекистон ҳақида гапирадиган бўлсам, улар ажойиб жамоа. Шаклланган терма ва бу баҳс бизга албатта осон бўлмайди. 

Футболчи: - Ассалому алайкум ҳаммага. Биринчи ўйинимиз Гонгконг билан кечди. Гарчи йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсакда, ўйин бизга қийинчиликлар туғдира олди. Эртанги беллашувда ҳам осон ўтмаслигини билсакда, ғалаба учун бор кучимизни ишга соламиз.

Мураббий: - Ўзбекистон - Осиёдаги энг яхши футбол намойиш этадиган жамоалардан бири. Катанецнинг ўйин услуби ҳақида маълумотлар билан танишиб чиқдик. Мутахассис тажрибали ва ўз ишини яхши билади, шунга қарамай, биз учун ўйин ижобий натижа билан якун топади. 

Эрон доим иккинчи жамоа сифатида ўйнайди, деган фикрга қўшилмайман. Биз охирги баҳсларда кўплаб голлар урмоқдамиз, тотал футбол намойиш этмоқдамиз. Биз нафақат ҳужум, балки ҳимояда ҳам кучли ўйин намойиш этишимиз билан бошқалардан ажралиб турамиз. \

Футболчи: - Мен Элдор Шомуродов билан бир жамоада тўп тепиш бахтига муяссар бўлдим. Унга нисбатан ҳурматим баланд, Элдор жуда катта тажрибага эга. Шу сабаб у нафақат ўз юртида, балки бутун Осиёда ўз номига эга бўлган футболчи. 

Мураббий: - Эртага бош мураббий ўйинда жамоамизни бошлаб тушади. Бу борада муаммо йўқ. У фақат бугунги матбуот анжуманида иштирок эта олмайди, холос.

Жаҳонбаҳшнинг жароҳати биз учун аҳамиятли экани ҳақиқат. Бироқ усиз ҳам биз режалар туза оламиз ва бу бизга катта салбий таъсир ўтказмайди, деб умид қиламан.

Футболчи: - Биз футболчилар майдонда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Рақибга қарши жанг қилиш учун саф тортамиз. Ўзбекистон жамоалари ёки футболчилари ҳақида гапирадиган бўлсак, уларга нисбатан ҳурмат билан ёндашамиз. Йирик мағлубиятлар футболда учраб турадиган ҳолат, бу алоҳида эътибор қаратишга арзимайди. 

Мураббий: - Ўзбекистонда юқори савиядаги футболчилар етарли. Уларнинг натижалари ҳам йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда. Бу мағлубият даражани кўрсатиб беради, деб ҳисобламайман.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Эрон беллашуви эртага 18:00 да бошланади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
АБВГДейка
20/11/2023 19:52
Нима ни хисобига енгмокчи Эронни
Utabayev Baxtiyor
20/11/2023 12:47
Eronni yanchib tashlaydi
&
Ashurboy Saidov
20/11/2023 12:29
Dushmani kulgani rejangni bilgani.
shuncaki ruhiy ataka. o‘yinchilar kelajak un maydonga tushishadi.
Кенжаев Мажид
20/11/2023 12:57
Албатта Эронни таслим этамиз, Иншооллох