Эрон Про лигаси. Ҳамробеков асосий таркибда майдонга тушган баҳсда "Трактор" ғалаба қозонди

Эрон Про лигасининг 23-тури доирасида "Трактор" ўз уйида "Гол Гоҳар" жамоасини қабул қилиб, кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона гол 40-дақиқада Ҳошимнажод томонидан киритилди.

Шунингдек, мезбонлар сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Одибек Ҳамробеков асосий таркибда майдонга тушиб, 58 дақиқа ҳаракат қилди.

Шу тариқа, табризликлар ўз очколари сонини 39 тага етказиб, турнир жадвалида пешқадамга айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!