Эрон Про лигаси. "Истиқлол" Ашурматов ўйнаган баҳсда ғалаба қозонди

Эрон Про лигасининг 23-туридан ўрин олган баҳсда "Фажр Сепаси" ўз уйида "Истиқлол"ни қабул қилди. Учрашув 1:2 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.

Дастлаб, "Истиқлол" футболчиси Саҳархизан ҳисобни очган бўлса, 45+1-дақиқада Меҳди мувозанатни тиклади. 88-дақиқада эса Рўзбех Чешми гол уриб, жамоасининг 3 очко қўлга киритишини таъминлади.

Шунингдек, ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди ва жамоасининг муваффақиятига ўз ҳиссасини қўшди.

Шу тариқа, Соҳраб Бахтиёризода шогирдларининг очколари сони 41 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!