Эрон Про лигаси. Ўрунов асосий таркибда майдонга тушган баҳсда "Персеполис" ғалаба қозонди

CHERY AUTO

Эрон Про лигасининг 14-туридан ўрин олган баҳсда "Персеполис" жамоаси "Алюминиум Арак" ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Tecno

Учрашувдаги ягона гол 3-дақиқада Бифума томонидан урилди. Ушбу ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Остoн Ўрунов асосий таркибда майдонга тушиб, 78-дақиқага қадар ҳаракат қилди.

Шу тариқа, Теҳрон клубининг жамғарган очколари сони 25 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!