Эрон терма жамоаси "ЖЧ-2026"га махсус нишонлар билан етиб келди
Эрон миллий терма жамоаси футболчилари Жаҳон чемпионати учун Мексикага келганида пиджакларига "#168" ёзувли махсус нишон тақиб олган ҳолда кўриниш берди.
Маълум қилинишича, ушбу рақам 28 февраль куни Минаб шаҳридаги бошланғич мактабга қилинган ҳужум оқибатида ҳалок бўлган 168 нафар инсон хотирасига бағишланган. Қурбонларнинг аксарияти болалар бўлган. Ҳарбий тергов маълумотларига кўра, ҳужум учун АҚШ жавобгар деб ҳисобланмоқда.
The Athletic хабарига кўра, жамоа Анталиядан Тихуанага йўл олган вақтда футболчиларда бундай нишонлар бўлмаган. Бироқ самолёт Испанияда қўниш ва ёнилғи қуйиш жараёнида ушбу нишонлар кўзга ташланган.
ФИФА қоидаларига мувофиқ, футболчилар ва техник ҳудуддаги шахслар спорт либосларида сиёсий, диний ёки шахсий шиорлар ҳамда тасвирлардан фойдаланиши мумкин эмас. Аммо стадион ташқарисидаги бундай ишоралар бўйича аниқ тақиқлар мавжуд эмас.
Аввалроқ Эрон футболчилари Нигерияга қарши ўртоқлик учрашувидан олдин давлат мадҳияси янграётган вақтда қўлларида мактаб сумкалари билан чиққанди. Коста-Рикага қарши баҳс олдидан эса бомбардимонлар оқибатида ҳалок бўлганлар ҳамда вайрон қилинган спорт ва маданий объектлар акс этган суратларни намойиш этган.

Фикрлар