Эрон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Ганани бошқаради
Карлoc Кейруш Гана терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда мамлакат футбол ассоциацияси расмий сайти хабар берди.
Маълум бўлишича, Гана терма жамоаси март ойи охирида Отто Аддо истеъфога чиққач, бош мураббийсиз қолган эди. Мутахассис ўртоқлик учрашувларида Австрия (1:5) ва Германияга (1:2) қарши мағлубиятлардан сўнг лавозимидан озод этилган.
73 ёшли португалиялик мураббий фаолияти давомида Португалия, БАА, Жанубий Африка Республикаси, Эрон, Колумбия, Миср, Қатар ва Уммон терма жамоаларида ишлаган. Шунингдек, у “Спортинг” ва “Реал Мадрид” клубларини ҳам бошқарган.
Жаҳон чемпионатида Гана “L” гуруҳида Англия, Хорватия ва Панамага қарши майдонга тушади.
Фикрлар