Эррол Спенс ҳушига келди

IBF ва WBC  чемпиони Эррол Спенcе оғир автоҳалокатга учраган эди.

Спенcнинг яқинларини хабар беришича, Эррол ҳушига келган.

Оғир жароҳатлар йўқ. Фақатгина юзида бир қанча жароҳатлар бор. Шифокорларнинг ташхисига кўра, Спенcе тўлиқ соғайиб кетади.

Кеча, Далласда боксчи юқори тезликдаги Феррари автомашинасининг бошқарувини йўқотиш оқибатида, даҳшатли автоҳалокатга учраган эди. Спортчи хавфсизлик камарини тақмаган ва машинадан учиб чиқиб кетган.