Эррол Спенс навбатдаги жангини ўтказди

  • 6 декабрь, 2020, 10:46
  • 0
  • Бокс

Професcионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида (66.6кг) WBC ва IBF чемпиони  Эррол Спенс (27-0, 21 КО) ўзининг навбатдаги ҳимоя жангини ўтказди. PBC промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган бокс оқшомида унга ўз ҳамюрти Дэнни Гарсия (36-3, 21 КО) рақиблик қилди. Тўлиқ 12 раунд давом этган баҳсда Эррол Спенс 116-112, 116-112, 117-111 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров Эррол Спенснинг IBF камарига мажбурий даъвогар ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!