Эртага, юртдошимиз Зарруҳ Адашев "Bellator"да навбатдаги жангини ўтказади

Хабарингиз бор, эртага тонгда АҚШнинг Коннектикут штатида “Bellator”доирасидаги турнирда ҳамюртимиз Зарруҳ Адашев навбатдаги жангини ўтказади. У мезбон Тевин Дайсга қарши октагонга чиқади. Мазкур жанг кечасининг асосий тўқнашуви эса, Рори Макдоналд ҳамда Дуглас Лима ўртасида кечади. Ҳамюртимиз ушбу жанг аввалидаги анъанавий вазн ўлчаш маросимида иштирок этди ва белгиланган меъёрни бажара олди.

Маълумот учун, Зарруҳ ушбу промоушеннинг енгил вазн тоифасидаги жангларида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!