Эртага қайси боксчиларимиз Олимпиадада рингга чиқади?

Эртага июль ойининг сўнгги кунида 2 нафар ўзбекистонлик боксчи Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида рингга кўтарилади.

Жумладан, Тошкент вақти билан соат 07:30 да 48-52 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Шаҳодиббин Зоиров Кабо Верде вакили Даниэл Давид Варела де Пинага қарши жанг олиб боради.

Сўнгра, соат 08:51 да 57-63 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Элнур Абдураимов қўшни тожикистонлик Баходир Усмоновга қарши рингга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxtiyor Temirov
30/07/2021 18:19
Omad Uzbek Uglonlari...
Оалаьатул Лвлвлвдвл
30/07/2021 17:18
Sportchilarimizga omad tilaymiz!
&
Zokiri
30/07/2021 17:09
Alloh yor bo‘lsin
&
Турсун Ғани
30/07/2021 23:23
Ҳудо хохласа Шахобиддин охиригача бор олади. Чемпион бўлади. Элнур ҳеч бўлмаса бронзагача йетиб борса ҳам ўз даражасидан юқорилаган бўлади.
Омад тилаб қоламиз ҳар иккаласига ҳам.