Эшитдингизми? "Бунёдкор" етакчисига Суперлигага чиққан жамоа жиддий қизиқмоқда
Якунланган мавсумни "Бунёдкор" сафида ўтказган ярим ҳимоячи Лутфулла Тўраев жамоасини ўзгартиришга яқин турибди.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, 33 ёшли тажрибали футболчига Суперлига йўлланмасини қўлга киритган "Нефтчи" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Музокаралар якуний босқичда турибди.
Эслатиб ўтамиз, Тўраев ўтган мавсумда 24та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган ва 5та голга ассистентлик қилган.
Ярим ҳимоячининг "қалдирғочлар" билан амалдаги шартномаси кейинги йил якунида ниҳоясига етади.
Фикрлар