Эшли Барти чорак финалга йўл олди
Австралиялик теннисчи Эшли Барти Майами мусобақасининг аёллар ўртасидаги дастлабки чорак финал иштирокчисига айланди.
"Премьера" туркумиша кирувчи турнирнинг тўртинчи даврасида Эшли голландиялик Кики Бертенсни 4:6, 6:3, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шу тариқа "Miami Open" чорак финалига йўл олган Барти чехиялик Петра Квитова, ёки франциялик Каролин Гарсияга қарши кортга чиқади.
Фикрлар