Эшли Барти: Ортга қарашга қўрқаман

23 ёшли австралиялик Эшли Барти мавсумни WTA рейтингининг биринчи поғонасида якунланганидан сўнг шундай деди.
 
"Тўғрисини айтсам ушбу поғона мени чўчитмоқда. Мен ўзгача вазиятга тушиб қолдим. Бу жуда қўрқинчили, шу билан бирга қизиқарли ҳамдир. Бундай даражага чиқиш учун бутун умр меҳнат қилдим.
 
Энди эса босиб ўтган йўлимга қарасам пасга тушишга қўрқмоқдаман. Шу сабабли ҳам янги мавсумга ўзгача тайёрланаман. Кейинги 3-4 ой мен учун ҳаяжонли бўлади, сабаби уларни мен уйда, Австралияда ўтказаман. Бу эса мени янги марралар сари ундайди", – дейди Эшли.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!