Ads

“Эспаньол” клубининг аргентиналик ҳимоячиси Мартин Демикелис испанияликлар сафини тарк этиши мумкин.

Football Espana нашри тарқатаётган хабарга қараганда, футболчининг клуб билан ўртада тузилган шартномаси якунига етди ва энди у жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.

Футболчи ва клуб ўртасида тузилган амалдаги шартнома душанба куни якунига етди. Агар, Демикелис ўзига янги жамоа топа олмаса, у жамоадаги фаолиятини давом эттиради, – дейди “Эспаньол” бош мураббийи Кике Флорес.

Қайд этиш, Демикелис мавсум бошидан буён 2 ўйинда майдонга тушган, холос.