ESPN: Энг омадсиз жамоа — "Реал Мадрид", энг яхши жамоа — "Барселона"
ESPN Испания чемпионатининг 2025/26 йилги мавсуми бўйича турли номинациялар ғолибларини маълум қилди.
Манбага кўра, мавсумдаги энг юқори баҳони икки клуб — “Барселона” ва “Райо Вальекано” қўлга киритган.
Энг омадсиз жамоалар сифатида эса “Реал Овьедо” ҳамда “Реал Мадрид” қайд этилди.
Йилнинг энг яхши футболчиси деб “Барселона” юлдузи Ламин Ямал тан олинди.
Каталония клубининг яна бир вакили Жоан Гарсия энг яхши трансфер сифатида эътироф этилди.
“Райо Вальекано” устози Иньиго Перес йилнинг энг яхши мураббийи деб топилган бўлса, “Вильярреал” ярим ҳимоячиси Альберто Молейро энг катта тараққиётга эришган футболчи сифатида кўрсатилди.

Фикрлар