Етакчи футболчилар инқироздаги жамоани ярим йўлда ташлаб кетмоқчи

Англия Премьер-лигасининг анъанавий кучли жамоаларидан ҳисобланган “Тоттенхэм” бу мавсум кутилмаган муаммоларга дуч келди ва айни пайтда қуйи дивизионга тушиб кетмаслик учун курашмоқда.

The Touchline нашри маълумотига кўра, жамоанинг бир неча етакчи ўйинчилари Чемпионшипга тушиб кетиш хавфи сабабли ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, Хави Симонс, Жеймс Мэддисон ва Муҳаммад Қудус бошқа клубга ўтиш ҳаракатини бошлаб юборган.

“Тоттенхэм” раҳбарияти вазиятни ўнглаш учун бир неча марта мураббий ўзгартирди. Жамоани юқорига кўтара олмаган Томас Франк ва Игор тудор ўрнини 31 март куни Роберто Де Дзерби эгаллади.

Италиялик мутахассис олдига жамоани юқори дивизионда олиб қолиш ва юқори мақсадлар учун кураша оладиган таркиб шакллантириш вазифаси юкланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!